БЕШ ТАШАББУС АМАЛДА

Гурлан тумани "Нарўз" маҳалласида жойлашган 33- "Қалдирғоч" мактабгача таълим ташкилотида ёшлар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ошириш, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбирда ташкилот тарбияланувчилари мусиқа, рассомчилик, ва санъатнинг бошқа йўналишлари, спорт, компютер технологияларидан фойдаланиш бўйича ўзларининг чиқишларини ҳамда ташкилотда ҳар жума куни ташкил қилинган "Зумрадойлар" тўгараги тарбияланувчи қизлари ўз истеъдодларини намойиш қилишди.


Fevral 21, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 2798 marta