БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМИЗДИР

      Маълумки, бугунги пандемия даврида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бунда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, йўл қўйилаётган камчиликларни вақтида бартараф қилиш кўзланган мақсадларга етишда  муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

        Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси Гурлан туман бўлими томонидан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманда жорий йилнинг ўтган даври давомида 451 та назорат тадбирлари ўтказилди. Натижада 16 та тақдимнома киритилиб, 192 нафар шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган ва 226 нафар шахслар расмий равишда огоҳлантирилган. Шундан инспекциянинг Гурлан тумани бўлими томонидан жами 40 та маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 10705,0 минг сўмлик жарималар қўлланилган ва тўлиқ ундирилган бўлса, 152 та маъмурий ишлар кўриб чиқиш учун Гурлан тумани маъмурий судига юборилган. Ҳозирги кунда туман маъмурий судида 146 та иш кўриб чиқилиб, белгиланган жарималар қўлланилди.  

      Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 2015-сонли қарори ижроси ва туман ҳокимининг “Туманда 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 25-сонли қарори ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 121 та қонун бузилиши  ҳолатлари аниқланиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилди. Жумладан, қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида туман ҳокимига 2 та тақдимнома киритилиб, 117 та фермер хўжаликлари ва 2 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва мазмунан кўриб чиқиш учун туман маъмурий судига юборилди.

      Шу билан бирга юқорида қайд этилган фермер хўжаликларига нисбатан ноқонуний равишда сувдан фойдаланиб, шоли экканлиги учун 235.118,0 минг сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилиб, шундан 199.844,5 минг сўмлик жарима санкциялари ихтиёрий равишда ундирилди ва 13,000,0 сўмдан ортиқ иқтисодий санкция қўллаш ҳақида Иқтисодий судга даъво аризаси киритилди. 

     Бундан ташқари, 17 нафар шахсларга нисбатан ер тўғрисидаги қонунларни бузганлиги учун 262.717,1 сўмлик жарима санкциялари қўлланилиб, шундан 30.786,1 минг сўмлик жарималар ихтиёрий ундирилди. Иқтисодий судга 101.112,3 сўмлик жарима санкциялари қўллаш бўйича 8 та даъво аризаси киритилиб, тўлиқ қаноатлантирилди.       

      Шунингдек, техника ҳолати ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан 52 та маъмурий иш қўзғатилиб, шундан 40 таси инспекциянинг туман бўлими, қолган 12 таси  туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди ва белгиланган жарималар қўлланилди.     

        Хулоса ўрнида айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам кўплаб ютуқларга эришмоқдамиз. Соҳада қонун талабларига риоя этилишини таъминлаш орқали нафақат халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришга, балки экспортбоп маҳсулотлар етиштириб мамлакатимиз иқтисодини кўтаришга ҳам эришамиз. Шундай экан белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.  

 

                                                                        М.Тажибаев,

Инспекциянинг Гурлан туман

бўлими бошлиғи


Dekabr 04, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 954 marta