БАНК ФИЛИАЛИ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ
Молия муассасаларидан бири бўлган банклар фаолиятининг йўлга қўйилиши иқтисодиётни ривожлантиришга, тадбиркорлик соҳасини янада кенгайтиришга хизмат қилади. Гурлан туманида ҳам янги банк филиалларини очишга, минибанклар фаолиятини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча “Ҳамкорбанк”нинг Гурлан филиали янги бинода иш бошлаши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди. Очилиш тадбирида Гурлан тумани ҳокими М. Ачилов, сектор раҳбарлари, банк ходимлари ва мижозлари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.
Мазкур уч қаватли бино тадбиркор Умиджон Бозорбоев раҳбарлик қилаётган “Гурлан Умрбек импекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо қилинди.
Бинода банк филиали ходимлари ва банк мижозлари учун барча шарт-шароитлар, зарур қулайликлар муҳайё этилган.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 763 marta