БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗ, УСТОЗЛАР!

Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов ва сектор раҳбарлари "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан тумандаги бир гуруҳ фидоий устоз ва мураббийларни самимий табриклаб, уларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширдилар.

Шунингдек, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги фидокорона меҳнатлари ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшгани учун тақдирланган 5 нафар ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими фидойиси” ва “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Oktabr 01, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 978 marta