Ажрашган оилалар яраштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимлари томонидан ажрашган оилаларни тиклаш, вояга етмаган фарзандларнинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонини камайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор С.Р.дан ундирувчи У.А.нинг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри ҳуқуқий тушунтириш тадбирларидан сўнг уларнинг оиласи яраштирилиб, эндиликда бирга яшаб ҳаёт кечиришмоқда. Оддийгина айтганда, қарздорнинг оиласини тикланиши, вояга етмаган фарзанднинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайишига эришилди.

Шунингдек, бўлим ходимлари томонидан қарздор Ж.А.дан ундирувчи
А.Ш.нинг фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам тарафлар ярашувига эришилди.

Бундан ташқари, бўлим ходимлари томонидан қарздор Д.М.дан ундирувчи
А.В.нинг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам тарафлар ярашувига эришилди.

Эндиликдан ушбу оилаларнинг 5 нафар фарзандлари бағри бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаядилар.

 

МИБ Гурлан туман бўлими


May 24, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 834 marta