ҲАР БИР МУРОЖААТ ҲОКИМ НАЗОРАТИДА
Азиз юртдошлар, ҳурматли фуқаролар!
Сизнинг мурожаат ва таклифларингизни қатъий назорат қилиш мақсадида, Гурлан тумани ҳокимлигининг @GurlanhokimligigaMurojaatBot телеграм боти фаолиятини бошлади.
Фуқаролар томонидан келган ҳар қандай электрон мурожаатларни тўғридан-тўғри Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов кузатиб боради.
Сиз истаган вақтда ўз шикоят ва таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингиз мумкин.
Ушбу бот шахсан Гурлан тумани ҳокимининг назоратида!
Эслатма: Ҳурматли Гурлан тумани фуқаролари, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг! Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 813 marta