ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТДА
Хабарингиз бор ютбошимиз томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни ҳал этиш борасида бир қатор топшириқлар берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда, Гурлан тумандаги 41-сонли ва 21-сонли мактабларида туман ҳокими М.Ачилов ва сектор раҳбарларининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла, мутасадди идора, ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилди.
Қабулда фуқаролар томонидан бола пули, ишга жойлашиш, уй-жой каби турли масалалар бўйича 78 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Ушбу мурожаатларнинг 49 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш бўйича тегишли мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Гурлан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 844 marta