АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ АСОСИЙ ПРИНСИПЛАРИ

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принсиплари қуйидагилардан иборат:

  1. даврийлик;
  2. умумийлик ва бир пайтдалик;
  3. рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
  4. шахсга доир ма’лумотларнинг махфийлиги;
  5. аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.

•        Даврийлик принсипи
 Аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилади. 
 Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор санаси ва муддати кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қоида тариқасида, рўйхатга олишни ўтказиш мўлжалланган санадан камида уч йил олдин киритилади. 

•        Умумийлик ва бир пайтдалик принсипи
 Аҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир ма’лумотларни барча респондентлардан йиғиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида бир пайтнинг ўзида амалга оширилади. 

•        Рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги принсипи
Шахсга доир ма’лумотлар йиғилаётганда рўйхатга олиш варағи ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади. 

•        Шахсга доир ма’лумотларнинг махфийлиги принсипи
 Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир ма’лумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.

•        Аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги принсипи 
 Ўзбекистон Республикаси бўйича аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш аҳолини рўйхатга олишни ягона бошқарув тизимини яратиш асосида марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

 "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг
ЎРҚ-611-сонли Қонуни
2020- йил 16- март

Вилоят статистика бошқармаси


Avgust 16, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 772 marta