АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАЛАБ ЭТАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорида 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунларида республиканинг 4 та ҳудудида: Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида,Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида,Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ва Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш кўзда тутилган.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири синов тариқасида ўтказилиши белгиланган Хива шаҳрида Давлат статистика Қўмитаси ҳамда вилоят статистика бошқармаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи жорий йилнинг 2 декабридан эътиборан аҳоли яшаш пунктлари картографик жойлашувининг танланма кузатув ишларини олиб бормоқда. Бутун республикамизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам пухта тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Хоразм вилоятининг доимий аҳолиси сони 1.884.114 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 33,1% (624,4 минг киши) шаҳарларда, 66,9 % (1259,7 минг киши) қишлоқларда истиқомат қилади. Доимий яшовчи аҳоли сонининг 59,8% ни меҳнатга лаёқатли ёшдаги (16-59 ёш) фуқаролар ташкил қилади.
Гурлан туман статистика бўлими
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1003 marta