АҲОЛИГА БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БЕРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Гурлан туманида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Ҳуқуқий маслаҳат кунлари” ўтказилмоқда. Унда суд-ҳуқуқ тизими, адлия органи мутасаддилари иштирокида фуқароларга турли мавзуларга оид маслаҳат ва тавсиялар бериш кўзда тутилган.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун “Нуробод” маҳалласидаги Маданият уйида ташкил этилди. Унда Гурлан тумани жиноят ишлари бўйича суд раиси Қ.Яхшимуродов, вилоят пенсия жамғармаси мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи О.Ахмедов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Бабажанова ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган оилаларда яшовчи хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 731 marta