АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИ
Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида “e-aholi.uz” ва “e-murojaat.uz” электрон дастурлари ишлаб чиқилди.
Гурлан туманида ушбу дастурларни амалиётга татбиқ қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва мутахассислар учун амалий семинар ташкил қилинди.
Семинарда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янги тизим "e-murojaat.uz” дастури ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” билан ишлашда маҳаллалар кесимида тизимли ва доимий назоратни ўрнатиш имкониятини берувчи ягона тизим “e-aholi.uz” электрон дастури ҳақида мутахассислар томонидан батафсил тушунтириш берилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 738 marta