ЯНГИ СПОРТ МАЖМУАСИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
Хоразм вилоятида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, аҳолини спортга жалб қилиш мақсадида Гурлан туманида замонавий спорт мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Давлат божхона қўмитаси, Хоразм вилояти ва Гурлан тумани ҳокимликлари, яна бир қатор мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 муҳим ташаббусдан бири ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишда Гурлан туманидаги мазкур спорт мажмуаси ҳам келгусида муҳим аҳамият касб этади. “Лойиҳа қурилиш люкс” хусусий корхонаси томонидан туман марказидаги 1,5 га ер майдонида бунёд қилинаётган спорт мажмуасида бир вақтнинг ўзида футбол, волейбол, баскетбол, оғир атлетика, бадминтон, бадиий гимнастика, дзюдо, теннис каби 14 та спорт тури бўйича 600 нафар ёшлар спорт билан шуғулланиш имконига эга бўладилар.
Гурлан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 840 marta