АЁЛЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Гурлан туманида “Аёллар дафтари”ни иккинчи босқичи бўйича кредит олиш  истагини билдирган аёллар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда “Аёллар дафтари”да турувчи кредит олиб тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга мутахасис томонидан зарурий тушунчалар берилади.

Ушбу ўкув семинаридан максад хотин-қизларни тадбиркорлик фаолияти билан таништириб, уларни келажакда ўз фаолиятини йўлга кўйишлари ва жамиятда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишдан иборат.

Гурлан туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Iyul 30, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 815 marta