9-май Хотира ва қадрлаш куни
Бугун 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” Гурлан туманида умумхалқ байрами сифатида туман марказидаги хотира майдонида кенг кўламда нишонланди.
Унда сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилот раҳбарлари, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда Гурлан туман ҳокими М.Ачилов сўзга чиқиб, халқимизни иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни билан билан қутлаб, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини ҳимоя қилиш, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашган метин ирода соҳиблари хотираси ёд этиш ҳамда улар бошлаб берган эзгу ишларни давом эттириш бизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтди.
Байрам сўнгида туман ҳокими М.Ачилов бошчилигида Хотира майдонида қад ростлаган Мотамсаро она монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими ўтказилиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошларимиз руҳига ҳурмат бажо келтирилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 910 marta