500 МИНГ СЎМЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Президентнинг "Кам та‘минланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига кўра, 2021 йилнинг август ойида боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига ҳамда ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдан кўрсатилиши белгиланган эди.

Мазкур қарорнинг ижросини та‘минлаш мақсадида Гурлан туман ҳокимлиги аппарат ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан тумандаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги жами 159 нафар 18 ёшга тўлмаган болаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан, жами 79 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Avgust 21, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 878 marta