24 НАФАР БИТИРУВЧИЛАРГА ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

Гурлан туманида 2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини жами 2058 нафар ўқувчи-ёшлар битириб чиқди. Уларнинг орасида барча тенгдошларига намунали хулқи, аъло баҳоларга ўқиши, фаоллиги билан  ажралиб турган  ўқувчилардан 6 нафари  олтин ва 18 нафари кумуш медаллари билан тақдирланди. Фан олимпиадаларининг Республика босқичида 5 нафар 11-синф ўқувчиси иштирок этди.

Бугун туман ҳокимлигида ўқишни муваффақиятли тамомлаган бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими Муроджон Ачилов, сектор раҳбарлари, туман халқ таълими бўлими, мактаб директорлари ва ота-оналар иштирок этишди.

Тадбирда 24 нафар битирувчиларга олтин ва кумуш медаллари тантанали равишда топширилди. Туман ҳокимлиги томонидан олтин ва кумуш медаллари соҳиблари, Республика фан олимпиадаси иштирокчилари ва уларнинг устозлари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирда бир неча халқаро танловлар ғолиби, 40 дан зиёд илмий мақолалари хорижий ва республика матбуотида чоп қилинган ва ҳозирда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган тумандаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг немис ва инглиз тили фани ўқитувчси Огулнур Атаева ҳам туман ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар мактаб битирувчиларига келгуси ҳаётларида улкан зафарлар тиладилар.


Iyun 25, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 852 marta