20 ИЮЛЬ “БУТУН ЖАХОН ШАХМАТ КУНИ”

Бугун  туман Туризм ва спорт бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4954-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 20 июль “Бутун жахон Шахмат куни” муносабати билан Гурлан тумани A.Навоий номидаги истироҳат боғида Ўзбекистон чемпиёнати ва кубоги  мусобақалари ғолиб ва совриндори бўлган  Хайтбоева Малоҳат,  Зарипбоева  Феруза, Хайтбоев Жасурбек, Зарипбоев Нурбеклар   иштирокида шахмат спорт турига  қизиқувчи ёшлар учун мастер класслар ҳамда  шахмат мусобақалар  ташкил қилинди.

Байрамона кайфията ташкил этилган тадбирда  90 нафардан ортиқ ўсмирлар ва қизлар иштирок қилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Iyul 19, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 674 marta