“ЖАМОАТЧИ ЁРДАМЧИ”ЛАР УЧУН УҚУВ СЕМИНАР
Гурлан тумани ҳокимлигида Гурлан, Шовот ва Янгибозор туманлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамкорлигида маҳаллалардаги меҳнат инспекторларининг “жамоатчи ёрдамчи”лари иштирокида амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинарида ишлаш учун чет давлатга чиқиб кетган меҳнат мигрантларининг рўйхатини юритиш ва улар билан доимий алоқа ўрнатиш, зарур ҳолларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, мигрантларнинг оилаларидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Семинарда маҳаллалардаги меҳнат инспекторларининг “жамоатчи ёрдамчи”лари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги вазифалари ҳам белгилаб олинди.
Ўқув семинарида иштирокчилар томонидан ўртага ташланган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 778 marta