“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ” ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ 

Мамлакатимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар, эришилган юксак натижаларда турли соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг муносиб ҳиссалари бор. Шундай юртдошларимиз қаторида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан туманимизнинг  бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ва соҳа фидойиларидан иборат 107 нафар фуқаролар тақдирландилар.

Бугун Гурлан тумани ҳокимлиги биносида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу кўкрак нишонларини туман ҳокими Муроджон Ачилов ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Avgust 30, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 799 marta