“ЎЙИЛМА” МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ БОҒЧА ҚУРИЛМОҚДА
Гурлан туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Ўйилма” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ижтимоий инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу кунгача маҳалла ҳудудида бирорта ҳам мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд эмаслиги муайян қийинчиликларни юзага келтираётганди. Ушбу муаммони ижобий ҳал қилиш, жажжи кичкинтойларнинг мактабгача таълим олишига етарли шарт-шароит яратиш, уларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш ва соғликларини ҳар томонлама муҳофаза этиш мақсадида маҳаллада янги 90 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиши бошланган эди. Айни шу кунларда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Умумий қиймати қарийб 2,5 миллиард сўмлик ушбу объект қурилиши “Урганч Келажак Лойиҳа” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 785 marta