“УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ЖОЙЛАРДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига арафасида юртимиз бўйлаб «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Гурлан тумани “Ёрмиш” маҳалласида ташкил қилинди. Унда “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзолари, меҳнат фахрийлар, ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок қилди.
Тадбирда сўз олган нуронийлар ҳамда ёшлар юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув туман маъданият бўлими санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 755 marta