"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ
Гурлан туман ишчи гурухи томонидан "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали келиб тушган 165 та таклифнинг 133 таси тасдиқланди. Ушбу маъқулланган таклифлар ичида туман равнақига ҳисса қўшадиган таклифни openbudget.uz "Очиқ бюджет" ахборот порталининг 3-босқич овоз бериш жараёнида овоз бериш орқали қўллаб-қувватлашингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги КҚ-213-IV-сонли қарорининг намунавий низомида қуйидагилар белгиланган.
23-банди."Очиқ бюджет" ахборот порталида рўйхатдан ўтган ҳар бир шахс "Очиқ бюджет" ахборот порталида жойлаштирилган фақат бир таклифга овоз бериши мумкин.
24-банди. Овоз бериш жараёнларига кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга саралаб олинади деб кўрсатилган.
Азиз юртдошлар!
Сизни ҳам "Очиқ бюджет" ахборот порталининг 3-босқич овоз бериш жараёни 13-августдан 2-сентябгача бўлган даврда фаол иштирок қилишга чорлаймиз!
Гурлан тумани молия бўлими
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1044 marta