“Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш” давлат дастурлари доирасида Гурлан туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октабрдаги ПҚ-4862-сонли “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомилаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октабрдаги ПҚ-4498-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойхаларни қредитлаш тартибини такомилаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан ушбу йўналишда услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланиши ва аҳолига тарқатилиши бўйича бошқа манбалари ҳисобидан 11,0 млн.сўм маблағ ажратилиб келинмоқда. Мазкур йўналишда ажратилган маблағлар хисобига 100 та буклет, 80 та флаер ҳамда 20 та брошюра материаллари тайёрланиб аҳолининг, ҳусусан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар давтари”, “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган хонадонлар ва тадбиркорларга уйма-уй юриб тушунтириш ишларини амалга оширган ҳолда тарқатилмоқда. Бугунги кунда туман бўйича 50 та МФЙда 26 640 та хонадонлар ва 40 331 та оилалар сони мавжуд бўлиб, шундан 3 та МФЙларда жами 108 та хонадон (127 та оила) кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатма материаллари тарқатилиб ушбу маҳаллаларда амалий семинар машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.
  2. 2. “Оилавий тадбиркорликни ривожлатириш” давлат дастурлари доирасида 01.03.2021 йил холатига Гурлан туманида жами 237 нафар фуқароларга қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда тижорат банклари томонидан 5 599.0 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди. Шулардан “Темир дафтар”га киритилган, “Ёшлар дафтар”га киритилган 42 нафар фуқароларга 1 159.0 млн.сўмлик ҳамда “Аёллар дафтар”га киритилган 10 нафар фуқароларга 232.0 млн.сўмлик қонунчиликда тақиқланмаган йўналишларда имтиёзли кредитлар ажратилди.
  3. Гурлан туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан тумандаги 50 МФЙ да кам таъминланган оилаларнинг аҳоли томорқасига мевали дарахт ҳамда сабзавот ва полиз кўчатларини бепултарқатиш ва экилишини таъминлаш мақсадида жами 115 нафар фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан маблағри хисобидан 17.5 млн сўм ажратиш режалаштирди.
  4. Гурлан туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан тумандаги “Темир дафтар”га киритилган, “Ёшлар дафтар”га киритилган ҳамда “Аёллар дафтар”га киритилган 80 нафар фуқароларга уй хайвонлари тарқатиш ва ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 50.0 млн сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.
  5. Тумандаги аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезиан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор ариқларни тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелоратив ҳолатини яхшилаш учун туман молия бўлими томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Гурлан туман ҳокимлигининг молия бўлими томонидан  хатловлар натижаларига кўра 2021 йилнинг 1 март ҳолатига тумандаги аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиши юқори бўлган  10 та МФЙ даги жами 10,0 км очиқ коллектор тармоқларини таъмирлаш ва тозалаш ишларини олиб бориш ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 204.0 млн сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

 Ж.Хасанов,

Гурлан туман ҳокимлигининг

молия бўлими мудири


Mart 29, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 725 marta