"НАВРЎЗ" МАҲАЛЛАСИДА ДХМ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ
Гурлан туман марказидан 25 км узоқликда жойлашган "Гулистон" қишлоғи "Наврўз" маҳалласида Гурлан тумани Давлат хизматлари маркази ва ФХДЁ бўлими масъул ходимлари томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Жумладан, мазкур тадбир мобайнида маҳалла аҳлига кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тизимига уланиш, турли маълумотномалар бериш, айрим тоифадаги шахсларга нафақа (пенсия) тайинлаш бўйича жами 70 тадан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, шу билан бирга, фуқароларга ФҲДЁ соҳасига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, марказ ходимлари томонидан иштирокчиларга давлат хизматларидан онлайн тартибда, яъни my.gov.uz сайти орқали фойдаланиш тарғиб қилинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 732 marta