“МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги ПҚ-3133-сон қарори асосида мамлакатимизнинг турли соҳаларидаги кўп йиллик ҳалол ва самарали меҳнати, оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, ёшларни она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги фидокорлиги учун кўплаб юртдошларимиз “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланиб келмоқда.

Куни кеча Гурлан тумани ҳокими М.Ачилов томонидан кўп йиллик меҳнатлари учун “Бирлашган” маҳалласида яшовчи Юлдашев Қўзибой акага тантанали равишда III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширди.

Шунингдек, тадбирда “Шанғи” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида  амалга оширилган ишларга қўшган муносиб ҳиссаси учун маҳалла раиси Қ.Ўразалиев “Навбаҳор” санаторияга йўлланма ва теливизор билан тақдирланди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Iyul 13, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 859 marta