“МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМИ: ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖА

Гурлан туманида 50 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 26 717 та хонадоннинг 40 316 та оиласида 149 493 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Туманнинг драйвери тесктил саноати, иссиқхона-боғдорчилик ва шоличилик ҳисобланади.

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари, “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича  Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари У.Давлатов бошчилигида туман ишчи гуруҳи томонидан маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Ўйилма” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганишлар олиб борилди.

“Ўйилма” маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан 25 км узоқликда жойлашган бўлиб, Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудуд хисобланади. Маҳаллада жами 583 та хонадон ва 836 та оила мавжуд бўлиб, 3 256 нафар (шундан
аёллар 1 575) аҳоли истиқомат қилади.

Маҳаллада 3 та тикувчилик цехи, 1 та сартарошхона, 1 та тўйхона, 4 та савдо дўкони, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритмоқда.

Маҳалланинг ихтисослашуви - чорвачилик ва паррандачилик ҳисобланади.

Ҳудуддаги ишсиз фуқароларни иш билан банд қилиш асосий мақсад қилиб олинган.

Шу сабабли ҳудудда ҳар бир аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама ёрдам бериш юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ҳудуднинг Янгиобод кўчасида истиқомат қилувчи Собиров Нурбек автомашиналар ювиш ва қишлоқ хўжалиги ишларида техника хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида ускуналар сотиб олишга имтиёзли кредит зарурлигини  билдирган. Фуқарога “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига мувофиқ
25 млн.сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Шунингдек, ўрганишда маҳалланинг Ислом Каримов кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро Матчанов Парҳод ака уйида қуёнчиликни ривожлантириш учун келини Рахимова Ўғилой номига 30,0 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш истагини билдирди. Шу жойнинг ўзида доимий вакилга қисқа муддатда кредит ажратиш бўйича амалий ёрдам бериш юзасидан кўрсатма берилди.

Маҳаллада аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида 2 та йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, “Янгиобод кооперативи” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан саноат усулида тухум йўналишида 30 минг бош парранда боқишга мўлжалланган паррандачилик комплекси лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа амалга оширилиши натижасида 10 нафар янги иш ўрни яратилади. Бугунги кунда лойиҳанинг ускуналари тўлиқ ўрнатилган.

“Гурлан барака фарм” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 10,6 млрд.сўмлик (шундан банк кредити 650 минг.доллар) чорвачилик, парранчилик комплекслари, чорва ва паррандалар учун омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳаси амалга оширилиши натижасида янгидан 25 та иш ўрни яратилади.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Aprel 02, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 854 marta