“КОЛЛ-МАРКАЗ” ИСТЕЪМОЛЧИ ИШОНЧИНИ ОҚЛАМОҚДА
Ҳаридор, истеъмолчи манфаатларини рўёбга чиқариш бозор иқтисодиёти қонуни бўлиб мамлакат тараққиёти, эл-юрт фаровонлиги, аҳоли турмуш даражаси юксалишининг асосий омилларидан биридир.
Газ таъминоти тизимида ташкил этилган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш механизми ҳам айни шу мақсадга хизмат қилади. Мурожаат телефонларига келиб тушаётган хабарларнинг жуда қисқа муддатларда ҳал қилинаётганлигиҳам ҳудудлардаги колл-марказлар фаолияти самарадорлиги юқори эканлигини кўрсатади. Хусусан, "Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали колл-марказида табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги қатор муаммолар эртасигаёқ ўзининг ижобий ечимини топаётганлиги қувонарли ҳолдир. Чунончи, жорий йилнинг 4 август куни Гурлан тумани "Ўйилма” маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчаси 31-уйда яшовчи Ўрозбой Оллаёров колл-марказ телефонига қўнғироқ қилиб уйида тугаганлиги сабабли бир баллон суюлтирилган газ келтириб беришларини сўраб мурожаат қилди.
-Шу куннинг эртасига Ўрозбой Оллаёровнинг хонадонига суюлтирилган газ етказиб берилди, -дейди биз билан суҳбатда "Гурлан тумангаз” газ таъминоти бўлими Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича етакчи муҳандиси Мурод Оллаберганов. –Зеро, биз учун истеъмолчи манфаати ҳамиша устувор аҳамият касб этади.
Тизим ходимларининг ҳар бир мурожаатни тезкорлик билан ҳал қилаётганлиги колл-марказ телефонларининг истеъмолчилар ишончини қозонишига сабаб бўлмоқда. Бу эса тизимдаги муаммоларни аниқлаб уларга зудлик билан барҳам берилишини таъминламоқда.
"Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 973 marta