Гурланда шолининг хориждан келтирилган навлари синовдан ўтказилмоқда
Хоразм вилоят ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари Гурлан туманидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали томонидан амалга оширилаётган “Хоразм вилояти тупроқ – иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитларда уруғларини кўпайтириш” лойиҳаси билан танишди.
Институт тажриба майдонларида хориждан шолининг 42 та нави, жумладан Хитойдан 15 та, Вьетнамдан 15 та, Россиядан 7 та, Туркиядан 2 та, Кореядан 3 та навлари келтирилиб экилган, уруғчилик тизими, оила кўчатзорлари ташкил қилинган, шолининг эртапишар навларини яратиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.
Учрашувда Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали билан ўзаро хамкорлик қилишга келишиб олинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 888 marta