“Гурлан” сиҳатгоҳ мажмуаси иш фаолиятини бошлади
Гурлан туманида тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва мароқли дам олишини ташкил қилиш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Тадбиркор Алишер Давлетов ташаббуси билан тумандаги эски сиҳатгоҳ биносини реконструкция қилиш учун 10 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилиб, замонавий дам олиш ва даволаниш муассасаси барпо этилди. Сиҳатгоҳ 193 ўринга мўлжалланган бўлиб, уларга олий тоифали шифокор ва хамширалар хизмат кўрсатади.
Бугун янги муассасанинг иш бошлаши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Фарход Эрманов, туман ҳокими Муроджон Ачилов, мутасадди ташкилот ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок қилди.
Санаторийда 30 хилдаги физиотерапия муолажалари, сув билан даволаш, маржонли ванна, жисмоний машғулотлар, балчиқ билан даволаш йўлга қўйилган.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, туманда “Аёллар дафтари”да турувчи 10 нафар аёлга санаторийда бепул даволанишлари учун йўлланмалар берилган.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1350 marta