ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Бугун Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачиловнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда туман Халқ қабулхонаси мудири И.Тлавов, идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.
Қабулда 34 нафар фуқаро ўз муаммолари билан мурожаат қилди. Улардан:
Ишга жойлашиш масаласида - 8 та;
Моддий ёрдам масаласида -6 та;
Кредит олиш масаласида – 4 та;
Уй-жой олиш,чегаралаш ҳамда ҳужжатлаштириш масалаларида – 10 та;
Бошқа масалалар юзасидан -6 та мурожаат тингланди.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, 8 таси жойида ҳал қилинди. 17 та мурожаат юзасидан жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 9 та ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалаларни ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Гурлан туман ҳокими Муроджон Ачиловнинг фуқаролар қабули туман халқ қабулхонасида ҳар ҳафта чоршанба куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 963 marta