“ДАМАС” хатланганидан кейин 78,2 млн сўм қарздорлик тўланди

Мажбурий ижро бюроси Гурлан туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 12.02.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор С.С, С.С ҳамда А.Юлардан ундирувчи АТБ “Туронбанк” Урганч филиали фойдасига 78,2 млн. сўм, кредит қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 17.03.2021 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 17.03.2021 йилда давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга 15 кунлик иҳтиёрий муддат берилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилиб, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “ДАМАС” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш мақсадида жарима майдонига қўйилди. Шундан кейин қарздор ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан айрилиб қолишини билиб, ундирувчи АТБ “Туронбанк” Урганч филиалига тўланиши лозим бўлган 78,2 млн сўм пул маблағларини тўлаб берди ва ижро ҳужжати қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

 

МИБ Гурлан тумани бўлими


May 24, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 905 marta