“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ВА “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Гурлан тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида тумандаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг оилавий шароитларини яхшилаш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Бабажанова, АТ Халқ банки Гурлан филиали бошқарувчисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари У.Мусаева, туман имом хатиби М.Ҳабибуллаев ва ОАВ вакиллари иштирок қилдилдар. 

 

Мулоқот давомида хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш,   имтиёзли банк кредитларидан самарали фойдаланиш, бизнес лойиҳаларини шакллантиришда кўмаклашиш масалаларида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.   

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 


Mart 02, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1231 marta