МУРОЖААТЛАР ТЕЗКОРЛИК БИЛАН  ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА

          Жорий йилда бугунги кунга қадар “Gurlantumangaz” газ таъминоти бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан жами 7 та мурожаат келиб тушган бўлса, шунда 7 тасининг ижобий ҳал қилинишига эришилди.  Газ таъминоти бўлимида мурожаатларни тезкорлик билан ҳал қилишга эътибор кучайтирилган.

     Хусусан, жорий йилнинг  20 апрел  2021 йил куни тумандаги  Нурли йўл МФЙ Дўстлиқ № 3 уйда яшовчи  Хурсандбек  Исмаилов Қадамбой  ўғли   уйида суюлтирилган газ тугаганлиги сабабли бир баллон суюлтирилган газ келтириб беришларини сўраб газ таъминоти бўлимига мурожаат қилган.  Х.Исмаиловнинг  24 апрел  2021 йил куни  газ баллонини 20 кг суюлтирилган газ билан тўлдириб  имтиёзли нархларда “Гурлантумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан истеъмолчи хонадонига  суюлтирилган газ етказиб берилган.

     Шу ўринда таъкидлаш жоизки, газ таъминотидаги муаммоларни ўрганишда  газ таъминоти бўлими раҳбарларининг жойларга чиқиб ўтказаётган  Сайёр қабуллари ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунга қадар   маҳаллаларга бориб аҳоли билан мулоқот тадбирлари ташкил этилди. Хусусан, газ таъминоти бўлими бошлиғи Дилмурод Хўжанбоевнинг  Қангли  маҳалласида ўтказган аҳоли билан учрашув тадбирида таъкидланишича, айрим хонадонларда суюлтирилган газдан сув иситиш қозонига ёқиш учун фойдаланилмоқда. Бу, табиийки, суюлтирилган газнинг уни етказиб бериш бўйича туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда белгиланган  45 кунлик  муддатдан  олдин тугаб қолишига сабаб бўлмоқда.

 

    “Ҳукуматимиз томонидан  аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ имтиёзли равишда яъни килограми учун 1120 сўм нархда етказиб берилмоқда. Бугунги кунда газ қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газ литри эркин нархда ўртача 2700 сўмдан сотилмоқда. Газларда килограм бирлиги литр бирлигидан кўра салмоқли ҳисобланади.Бу мисол имтиёзнинг нечоғлик катта эканлигининг яққол тасдиғидир. Шунинг учун, ушбу неъматдан тежамкорлик билан фойдаланиш, уни фақат овқат пишириш ва чой қайнатишга сарфлаш зарур.” -деди

 

“Gurlantumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Дилмурод Хўжанбоев

 

       


Iyun 30, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 737 marta