ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА” ги ҚОНУНИ

5-модда. Аҳолини рўйхатга         олишнинг  асосий вазифалари

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
•  аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
•  шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш; 
•  аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
•  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш. 

  2020 йил 16 март,
                                ЎРҚ-611-сон


Dekabr 17, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 753 marta