ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ – САЛОМАТЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ!

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ва “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Гурлан туманида оилавий шифокор ва патронаж ҳамширалар томонидан хонадонларда  фуқаролар хатловини амалга ошириш, тиббий кўрикдан ўтказиш, антропометрия ишлари  бошланди. Бунда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тиббиёт ходимлари томонидан  аҳолининг тана вазни индекси ҳисобланиб ҳар бирининг ҳаёт тарзини инобатга олган ҳолда истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари  ва кунлик овқатланиш меъёри бўйича тавсиялар берилмоқда.

      Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёт фаолияти, меъёрий ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган, унинг саломатлигини мустаҳкамлайдиган ҳамда касалликларнинг олдини олишда ёрдам берадиган омил тўғри овқатланишдир. Истеъмол қилинаётган озиқ-овқатдан олинадиган қувват сарфланадиган қувватга мутаносиб бўлиши, овқатнинг сифат жиҳатдан мукаммаллиги,  таркибида етарли миқдорда оқсилар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар ва витаминлар бўлиши ҳамда хилма-хиллиги соғликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.       

         Тоза ҳаво ва тоза сув – инсон саломатлигини сақлаш, унинг умрини узайтиришдаги асосий омиллардан биридир.  

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Dekabr 03, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1048 marta