РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни  “XORAZMBUGUN/24” телеграмм канали орқали “Гурлан тумани йўлларида янги инновацион усулда йўллар таъмирланмоқда” сарлавҳали хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан берилган маълумотга асосан қуйидагиларни маълум қиламиз.

 Давлат аҳамиятидаги 4р169 Гурлан ш - Гулистон қ - Туркманистон Республикаси чегараси автомобиль йўлининг узунлиги 25 километрни ташкил қилади. 2020 йилнинг 2-чорагида ушбу йўлнинг 0-10 км қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қопламадаги чуқурчалар асфальтобетон билан таъмирланган. Йўлнинг қолган қисми етарли даражада маблағ ажратилмаганлиги сабабли таъмирланмасдан қолган. Шу сабабли йўлнинг қолган қисмида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига таклиф берилган. 2021 йилнинг биринчи ярмида ажратилган маблағ ҳисобидан йўлнинг қолган қисмини жорий таъмирлаш режалаштирилмоқда. 

Ҳозирги кунда ушбу йўлнинг 10-25 кмда қопламанинг таъмирталаб жойлари аҳолига ноқулайлик туғдираётганлиги сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлнинг четига олиб келиб қўйилган 0х5 маркали тош билан қопламадаги чуқурчалар вақтинча ёпиб қўйилди.  

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Dekabr 02, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 963 marta