КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ШИФОКОРЛАР!
Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинади.
Шу муносабат билан бугун Гурлан туман ҳокимлигида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Муроджон Ачилов сўзга чиқиб, барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий табриклади.
Шунингдек, соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 934 marta