Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсири ва глобал инқирозни юмшатиш  бўйича қабул қилинган Фармонга асосан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тумандаги кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда.

Куни кеча сектор раҳбарлари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг маслахатчиси Б.Исмаилов ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Бабажановалар бошчилигида тумандаги ижтимоий химояга муҳтож хотин-қизларнинг мурожаатларига асосан 7 та замонавий тикув машинаси, 1та нон пишириш ускунаси, музлатгич, газ плитаси ва телевизорлар масъуллар томонидан топширилди.

– Мен тикувчилик қилиб оиламнинг даромадини яхшилаш мақсадида тикув машинаси сўраб мурожаат қилган эдим, мана бугун тикув машинаси олиб келиб беришди, - дейди Чаккалар маҳалласида яшовчи Муқаддас Сапарбоева. – Ёшлигимдан тикувчиликка қизиқаман. Келажакда ўзимнинг тикув цехимни очиб, ўзим қатори кўплаб аёлларни иш билан таъминлаш ниятидаман.

Бу каби ҳайрли ишлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Iyul 06, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 845 marta