ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан туманида пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш хамда имтиёзли кредитлар ажратиш кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида.

 

Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши қайд қилади-ки, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича туман тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини 3 категорияга (“яхши”, “ўрта”, “ёрдамга муҳтож”) ажратган ҳолда, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрмоқда.

Бугунги кунда тумандаги тижорат банклари томонидан (“Агробанк” Гурлан филиалида 841 та, “Халқбанк” Гурлан филиалида 498 та, “Миллийбанк” Гурлан филиали 536 та) жами 1875 та юридик шахсларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

 Шундан “Агробанк” Гурлан филиали томонидан 388 та, “Халқбанк” Гурлан филиали томонидан 399 та, “Миллийбанк” Гурлан филиали томонидан 309 та тадбиркорлик субъектлари инвентаризация қилинди.

 “Агробанк” Гурлан филиали мижозларнинг 276 таси (71 фоизи) “яхши”, 106 таси
(13 фоизи) “ўрта” ва 62 таси (16 фоизи) “Ёрдамга муҳтож”, “Халқбанк” Гурлан филиали мижозларнинг 116 таси “яхши”, 269 таси “ўрта” ва 14 таси “Ёрдамга муҳтож”, “Миллийбанк” Гурлан филиали мижозларнинг 226 таси (73 фоизи) “яхши”, 71 таси
(23 фоизи) “ўрта” ва 12 таси (4 фоизи) “Ёрдамга муҳтож” категорияларга ажратилди.

“Агробанк” Гурлан филиали томонидан 5720 та мижозга ажратилган кредитлар қолдиғи 148.4 млрд. сўмни, “Халқбанк” Гурлан филиали томонидан 188 та мижозга ажратилган кредитлар қолдиғи 11224 млн.сўмни, “Миллийбанк” Гурлан филиали томонидан 3710 та мижозга ажратилган кредитлар қолдиғи 175700 млн.сўмни ташкил этади.

Тумандаги тижорат банклари томонидан жорий йилда 1770 та мижозларга 122586 млн.сўм, шундан карантин даврида 2552 та мижозларга 8119 млн.сўм банк кредити маблағлари ажратилди.

 Жумладан “Агробанк” Гурлан филиали томонидан жорий йилда 1398 та мижозга жами 97747 млн.сўм, шундан, карантин даврида 2410 та мижозга
2582 млн.сўм, “Халкбанк” Гурлан филиали томонидан 188 та мижозга жами
20839 млн.сўм, шундан, карантин даврида 54 та мижозга 2236 млн.сўм, “Миллийбанк” Гурлан филиали томонидан жорий йилда 119 та мижозга жами 4000 млн.сўм, шундан, карантин даврида 88 та мижозга 3301 млн.сўм кредитлар ажратилди.

Маблағлардан самарали фойдаланиш учун жорий йилда президент ташрифидаги дастурга киритилган 247 та 530260 млн.сўмлик лойиҳалардан (шундан ўз 373036 млн.сўм, банк кредити 62527 млн.сўм) 26 тасига 23800 млн.сўмлик кредитлар ажратилиб 106 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу лойиҳалар натижасида йил якунигача 705 та иш ўринлари ташкил этишни режа қилиб олинди. Шундан, саноат йўналишида 91 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 198 та ҳамда қишлоқ хўжалигида 424 та янги иш ўринлари яратилади.

Жисмоний шахслар масофавий кредитларини ўртача иш ҳақининг 6 баробаригача кредит ажратишни жорий қилинди. Жисмоний шасхларни кредит карта орқали кредитлаш йўлга қўйилди. (кредит колдиғи “Агробанк” Гурлан филиалида 453 та 2944,1 млн.сўм, “Халкбанк” Гурлан филиалида 180 та 831 млн.сўм жами 633 та 3775,1 млн.сўм, сўнги 6 ойлик иш ҳақи ўртачасининг 4 баробарида, 2 йиллик 32 %, Кредит карта бир йил давомида қайтарилган график суммаси кредит картада яна тикланади, 2-йили тўлик сўндирилади. Фоиз фақат ишлатилган суммага ишлатилган кун учун ҳисобланади.)

Карантин шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш учун АТ “Агро банк” Гурлан филиали 55 та тадбиркорлик субъектларига жами 5499.7 млн.сўмлик кредитлар ажратилган бўлиб, 2365.9 млн.сўми имтиёзли кредит, “Халк банки” Гурлан филиали 134 та тадбиркорлик субъектларига жами 16173 млн.сўмлик кредитлар ажратилган бўлиб, 2236 млн.сўми имтиёзли кредит, “Миллийбанк” Гурлан филиали 16 та тадбиркорлик субъектларига жами 2665 млн.сўмлик кредитлар ажратган.

 

Тумандаги тижорат банклари томонидан фаолияти карантинга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 91 та тадбиркорлик субъектларини 3749.5 млн.сўмлик кредитларнинг асосий қарз тўловлари учун жорий йил октябр ойигача имтиёз берилди, шунингдек аҳолига (жисмоний шахсларга) ажратилган барча турдаги кредитларининг асосий қарз тўловлари учун 4 ой имтиёзли давр берилди.

Жумладан:

“Агробанк” Гурлан филиали томонидан 18 та тадбиркорлик субъектларини 1003.7 млн сўмлик кредитлари;

“Халқбанк” Гурлан филиали томонидан 51 та тадбиркорлик субъектларини 1061.9 млн сўмлик кредитлари;

“Миллийбанк” Гурлан филиали томонидан 22 та тадбиркорлик субъектларини 1683.9 млн сўмлик кредитларига имтиёзлар берилди.

“Агробанк” Гурлан филиали томонидан 2020 йилда оилавий тадбиркорликка 6455 млн.сўм кредитлар ажратишни режалаштириб, 1 июнга қадар 3315 млн.сўм кредитлар ажратилди.

Жумладан:

- “Ҳар бир оила-тадбиркор“ дастури доирасида 2614 млн.сўм;

- Хунармандчиликни ривожлантириш жамғармаси 251 млн.сўм;

- “Yoshlar-kelajagimiz” давлат дастури доирасида 450 млн.сўм ажратилди.

Ушбу йўналишларда яна 3 млрд. 315 млн. сўм кредит ажратиш режалаштирилган.

“Халқбанки” Гурлан филиали томонидан 2020 йилда оилавий тадбиркорликка 6500 млн.сўм кредитлар ажратишни режалаштириб, 1 июнга қадар 2562 млн.сўм кредитлар ажратилди.

Жумладан:

- “Ҳар бир оила-тадбиркор“ дастури доирасида 2 млрд. 236 млн. сўм;

- Хунармандчиликни ривожлантириш жамғармаси 326 млн.сўм;

Ушбу йўналишларда яна 3 млрд. 938 млн. сўм кредит ажратиш режалаштирилган.

Берилган кредитлар ҳисобига етиштирилган маҳсулотларни (сўт, гўшт, мева-сабзавот, полиз) “Гурлан томорқа хизмати” МЧЖ мисолида занжирли ишлаб чиқариш механизмини тадбиқ қилинмоқда.

 “Халқ банки” Гурлан филиали томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган 13600 млн.сўм миқдоридаги кредитларнинг 9800 млн.сўми юридик шахсларга ва 3800 млн.сўми жисмоний шахсларга ажратилган.

Шунингдек, фермер хўжаликлари томонидан Австрия давлатидан жами 182 бош қора мол сотиб олиш учун 5734 млн.сўм миқдорида кредит ажратилган.

Бундан ташқари, ҳозир кунда 165 бош қора мол сотиб олиш бўйича 5800 млн.сўм миқдоридаги кредит лойиҳалари мавжуд.

Шунингдек, мижозларнинг кредит фоизи тўловлари учун жарима ва пеняларни ундириш бекор қилинди.

Мижозларга янада қулайликлар яратиш мақсадида “Xalq mobile” мобил иловасининг янги версияси амалиётга жорий қилинди.

Халқ банки томонидан карантин даврида пенсионерларни маҳалла биносига тўпламасдан, пенсияларни апрел ойидан бошлаб, ҳар бир пенсионернинг яшаш уйигача, ўз вақтида ва тўлиқ нақд пулда етказиб бериш йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг май ойида “Халқбанк” Гурлан филиали 15000 нафар пенсионерга
7200 млн.сўмлик пенсия маблағлари стерилланган нақд пулда ва стерилланган пакетларда пенсионерларни уйларигача тўлиқ етказиб берилди.

Пенсиялар ва нафақаларни аҳоли уйларига етказишда иштирок этадиган барча ходимлар шахсий ҳимоя воситалари ва антисептиквоситалари билан етарли миқдорда таъминланган. (Комбинезон, бир марталик тиббий ниқоб, кўзойнак, қўлқоп.)

Шу билан бирга, банк томонидан жорий йилнинг май ойида 1297 млн.сўмлик ҳарбий пенсия ва ижтимоий нафақа тўловлари тўлаб берилди.

Шундан, 97 млн.сўмлик ҳарбий пенсия тўловлари ва 1200 мрн.сўмлик ижтимоий нафақа тўловлари тўлаб берилди.

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки Хоразм вилояти бошқармаси Гурлан филиали бошқарувчиси Б.Бекчанов, акциядорлик-тижорат Халқ банкининг Хоразм вилояти Гурлан филиали бошқарувчиси С.Ражапов, “Миллий банк” туман филиали бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Ш.Шариповнинг “Гурлан туманида пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш хамда имтиёзли кредитлар ажратиш кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида”ги масала юзасидан ҳисоботларинимуҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг
6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. “Гурлан туманида пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш хамда имтиёзли кредитлар ажратиш кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида”ги масала юзасидан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Хоразм вилояти бошқармаси Гурлан филиали бошқарувчиси Б.Бекчанов, акциядорлик-тижорат Халқ банкининг Хоразм вилояти Гурлан филиали бошқарувчиси С.Ражапов, “Миллий банк” туман филиали бошқарувчиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Ш.Шариповнинг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман тижорат банклари (Б.Бекчанов, С.Ражапов. Ш.Шарипов)га:

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ташкил қилиш юзасидан қўшимча кредитлар ажратиш;

- чорвачиликни ривожлантириш мақсадида, фермер хўжаликларига қора мол сотиб олиш бўйича ҳорижий валюта ҳисобида кредит лойиҳаларини амалга ошириш;

- эҳтиёжманд оилаларни қамбаҳалликдан чиқариш юзасидан оилаларга иссиқхона қуриш ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш чораларини кўрсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га:

- ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосариУ.Давлатовзиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати, сессия раиси:                                                           Ш.Худаяров


Iyun 06, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 780 marta