ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

ГУРЛАН ТУМАНИДАГИ ТОЗАЁРГАН МАҲАЛЛАСИНИ ОЛҒА ДЕБ ҚАЙТА НОМЛАШ ҲАКИДАГИ ТАКЛИФНИ ТАСДИКЛАШ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора- тадбирлари ҳакида”ги 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарорига мувофиқ вилоятдаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида”ги масала юзасидан Хоразм вилояти ҳокими, “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари” бўйича вилоят комиссия раиси Ф.Эрманов раҳбарлигида 2021 йил 1 июнда ўтказилган йиғилиш баёнининг карорига мувофик халк депутатлари Гурлан туман Кенгаши

КАРОР КИЛАДИ:

  1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2021 йил 21 июндаги 01-14-452-сонли хулосасига асосан Гурлан туманидаги Тозаёрган маҳалласи номи Олға деб ўзгартирилсин.
  2. Туман ички ишлар бўлими (Ш.Рамазанов)га маҳалла фукаролар йиғинига эски муҳр ва штампи топширилгандан кейин янгидан муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома бериш топширилсин.
  3. Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали, туман қурилиш бўлими номи ўзгарган фукаролар йиғини билан биргаликда бир ой муддатда географик объект номи қайд қилинган пешлавҳани ўрнатсин.
  4. Белгилансинки, географик объект номи қайд қилинган пешлавҳани ўрнатиш билан боғлик сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.
  5. Мазкур қарор “Гурлан хаёти” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат килиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Уразметов ҳамда халк депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ш.Бекчанов зиммасига юклатилсин.

 

                              Кенгаш раиси                                                                                                                         М.А.Ачилов

 

 


Sentabr 20, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 553 marta