ГУРЛАН ТУМАНИДА “ТЕМИР ДАФТАР”ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРГА 30 ТОННА КЎМИР ТАРҚАТИЛДИ

          Гурлан туман ҳокими Муроджон Ачилов ташаббуси билан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, “темир дафтар”га киритилган 100 та оилага 300 кг дан  жами 30 тонна кўмир етказиб берилди.

         Таъкидлаш жоизки, бугунги синовли кунларда туман ҳокими бошчилигида тумандаги  эҳтиёжманд,  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак бериш, уларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳақли равишда халқимизнинг розилигига эришилмоқда.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Noyabr 30, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 835 marta