ГУРЛАН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари,  туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок қилдилар.     

Сессия кун тартибига киритилган эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар масаласи бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатовнинг ҳисоботи, тумани марказида «Саломатлик йўлаги»ни ташкил қилиш, туман ИИБ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспекторларини лавозимга тайинлаш ва криминоген вазияти мураккаб бўлган маҳаллалар рўйхатига киритилган “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда  жиловлаш юзасидан олиб борилаётган ишларда йўл қўйилаётган камчиликлар тўғрисидаги масалалар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 


Dekabr 01, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 910 marta