Алимент тўламаган отага 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

        Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Бабажановдан ундирувчи Ю.Юлдашева фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун у 18 ёшга етгунига қадар қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гурлан туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

         Қарздор Д.Бабажанов ўз фарзандини моддий таъминоти учун
2016 йилнинг 1 июнь кунидан 2020 йилнинг 1 ноябрь кунига қадар жами 34.419.127 сўм алимент пулларини тўламасдан келган. Ўтган давр мобайнида қарздорни яшаш манзилидан топиш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

         Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тегишли ташкилотлардан олинган жавоб хатларига кўра ҳамда қарздор яшаш манзилини кўздан кечириш далолатномаларига кўра ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжудлиги аниқланмаган.

         Бюронинг Гурлан туман бўлими ходимлари томонидан қарздор Д.Бабажанов топилиб, давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Гурлан туман маъмурий судига юборилган.

         Мазкур суднинг қарорига асосан қарздор Д.Бабажановга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.  

МИБ Гурлан тумани бўлими


Noyabr 30, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 821 marta