“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Бугун 23 январь куни Гурлан тумани “Нуробод” маданият марказида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан вилоят ва туман судялари, сектор раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли ташкилот ходимлари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган 500 нафарга яқин хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилди.   

         Учрашувда аёллар томонидан уй-жой, иш билан таъминлаш,  тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалар юзасидан қилинган 100 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилиб, амалий ёрдам берилди. Жумладан, 4 нафар  аёлга даволаниши учун Ордер, 6 нафар аёлга ишлаш учун йўлланма ва кредит масаласида мурожаат қилган 2 нафар аёлга тавсиянома берилиб, муаммолар жойида ҳал қилинди. Айрим ўрганиш ва муддат талаб қиладиган масалалар тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинди.

Мулоқот давомида ҳуқуқий маслаҳатга эҳтиёжи бўлган хотин-қизлар ўзларини қийнаб келаётган барча саволларига жавоб олдилар.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Yanvar 23, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 775 marta