ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

“Гурлан деҳқон бозори” АЖга тегишли бўлган Гурлан тумани Боғишамол маҳалласида жойлашган чорва моллари сотиладиган филиали (мол бозори ва ўт бозори) жойлашган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиб, “Гурлан деҳқон бозори” АЖга чорва моллари сотиладиган филиали (мол бозори ва ўт бозори) ташкил қилиши учун “Амударё” массиви ҳудудидан ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

“Гурлан деҳқон бозори” АЖ раиси Ж.Хусаиновнинг туман ҳокими номига ёзган ёзишмасини, Гурлан туман ҳокимининг 2006 йил 15 майдаги 186-сонли ҳамда 2012 йил                2 ноябрдаги 757-сонли қарорларини, туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунниннг 25-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. “Гурлан деҳқон бозори” АЖга тегишли бўлган Гурлан тумани Боғишамол маҳалласида жойлашган, чорва моллари сотиладиган филиали (мол бозори ва ўт бозори)нинг жами 1,02 гектардан иборат бўлган ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинсин.
  2. “Гурлан деҳқон бозори” АЖга янгидан чорва моллари сотиладиган филиалини (мол бозори ва ўт бозори) ташкил қилиш учун Гурлан тумани “Амударё” массиви ер харитасининг 7қ-контурида жойлашган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмасдан турган 14120 кв.метр ер участкаси ажратиб берилсин.
  3. Ермулккадастр ДК туман филиали (Б.Балтаев), туман қурилиш бўлими (Б.Раджапов) ажратиб берилган ер участкасини натурада кўрсатиб берсин ҳамда қурилиш ишларининг шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб боришини назоратга олсин.
  4. “Гурлан деҳқон бозори” АЖ (Ж.Хусаинов):

туман СЭОМ ҳамда туман ветеренария бўлими билан биргаликда чорва моллари сотиладиган филиали (мол бозори ва ўт бозори)да санитария норма ва қоидаларига амал қилинишини;

туман ИИБ (Ш.Рамазанов) билан биргаликда савдо кунлари тартиб интизом сақланишини қаттиқ назоратга олсин.

Янгидан чорва моллари сотиладиган филиали (мол бозори ва ўт бозори) ташкил қилиши учун ажратиб берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.

  1. Туман ҳокими ўринбосари (Т.Эрназаров) Ермулккадастр ДК туман филиали (Б.Балтаев) ҳамда туман қурилиш бўлими (Б.Раджапов) билан биргаликда ушбу қарор билан туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинган Гурлан шаҳарчаси Боғишамол маҳалласи ҳудудидаги ер участкасида вилоят ҳокимининг 2020 йил 12 февралдаги 58қ-сонли қарори билан тасдиқланган янгидан лойиҳалаштирилган “Ёшлар меҳнат маркази бино ва иншоотлари” батафсил режалаштириш лойиҳасини қисқа муддатларда амалга татбиқ қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсинлар.

            Бунда биринчи навбатда ушбу ҳудудда жойлашган кўчмас мулк эгаларига эски биноларини ҳудуднинг янги БРЛсига асосан қайта қуришни тавсия қилсинлар.

            Ушбу ҳудуддаги туман ҳокимлиги захирасида турган бўш ер майдонларини П.Махмуд кўчаси ва эски бозор ҳудудидаги бино-иншоотлари бузилишга тушган мулкдорлар билан келишиш ишларини амалга оширган ҳолда янги ҳудуд БРЛсига мувофиқ кўчириш чораларини кўрсинлар.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

                     

 

Туман ҳокими                                                М.Ачилов


Noyabr 03, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 686 marta