ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани А.Қодирий кўчаси 44-уйда яшовчи фуқаро Бабаджанова Нилуфарга Гурлан шаҳарчаси П.Махмуд кўчасидаги ҳудуддан, яъни ишлаб чиқилган бош режа лойиҳасига асосан 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, 2,3-қаватлари турар жой бўлган бино қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида.

 

Янгибозор тумани маъмурий судининг 2020 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорини, Гурлан туман маъмурий судининг 2020 йил 26 августдаги ҳал қилув қарорини, вилоят маъмурий суди апелляция инстанция судининг қарорини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаларига асосланиб

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
  2. Гурлан тумани А.Қодирий кўчаси 44-уйда яшовчи фуқаро Бабаджанова Нилуфарга Гурлан шаҳарчаси П.Махмуд кўчасидаги ҳудуддан (№30 блокдан), яъни ишлаб чиқилган бош режа лойиҳасига асосан 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, 2,3-қаватлари турар жой бўлган бино қуриш учун 89,28 кв.метр ер майдони ажратиб берилсин.
  3. Туман қурилиш бўлими (Б.Раджапов) фуқаро Бабаджанова Нилуфарга Янгибозор тумани маъмурий судининг 2020 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган туман ҳокимининг 2019 йил 18 сентябрдаги 6192-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин ва бино қурилиш ишларининг шаҳарсозлик норма ва қоидаларига асосан қурилишини назорат қилиб борсин.
  4. 4. Фуқаро Бабаджанова Нилуфарга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда тугатиш, қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида ер участкаси ва мулкка бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                           М.Ачилов


Sentabr 30, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 639 marta