СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ.

Гурлан туманидаги 41-умумий ўрта таълим мактабида сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бўлими бошлиғи А.Тожиев, туман Халқ қабулхонаси мудири И.Тилавов, тегишли ташкилот раҳбарлари ва ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда Президентимизнинг 2019 йил 27 декабр куни ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган взифалар юзасидан ёшлар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг фикрлари тингланди, таклиф ва мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, мактабнинг 11-синф ўқувчиси Сабина Машарипованинг иқтидорли ўқувчиларини қўллаб қувватлаш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқаришлари учун тадбиркорлик бўйича халқаро ёшлар форумини ўтказишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати барча ёшларда қизиқиш уйғотди. Туман ИИБ бошлиғи А.Тожиев ана шундай ташаббускор ёшлар туманимизда бор эканлигидан хурсанд эканлигини билдириб, ёшлар форумини ўтказишда ёрдам беришга ваъда берди.


Fevral 14, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1038 marta