РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 14 феврал куни ижтимоий тармоқларда "Кўчамиз ачинарли аҳволда. Ҳокимиятдан йўлларимизни асфальт қилиб беришларини сўраймиз”, деган хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари У.Рахимбоев, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Рахимов ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари М.Юлдашев ва тегишли соҳа мутахассислар билан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида суратда кўрсатилган Нуробод маҳалласи "Ихлос” кўчасига олдин асфальт ётқизилгани ва асфальт устига йиғилиб қолган тупроқ қатлами ёғингарчилик мавсумида аҳоли юришига ноқулайлик туғдираётгани маълум бўлди. Бугунги кунда мазкур кўчадаги асфальт устига йиғилиб қолган тупроқ қатлами махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, мавжуд муаммо бартараф қилинди ва кўчани жорий таъмирлаш 2020 йилнинг иккинчи чорагига режалаштирилганини маълум қиламиз.


Fevral 15, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 871 marta