Ижтимой тармоқларда “Хоразм вилояти Гурлан тумани маданият марказининг аҳволи” номли видео тарқалди.

        Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, “Нуробод” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.

      Жумладан, маданият марказидаги барча жиҳозларнинг сақланиш ҳолати, ишчи-ходимларнинг касб этикаси ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиши масалалари ҳар томонлама ўрганилди. Ўрганиш натажаларига кўра  тасвирга олинган ҳолат ўз тасдиғини топмади.

      Шунингдек, барча ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвир муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида барча ходимлар бир овоздан атайлаб соҳа ходимларининг  шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказиш мақсадида ушбу видеони тарқатган фуқарони топиб қонуний чора кўриш лозимлигини таъкидладилар.  

      Ҳозирда тегишли давлат органлари томонидан айбдорларни топиш ва қонуний чора кўриш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз.         

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.    

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан