РАСМИЙ МУНОСАБАТ

          Куни кеча ижтимоий тармоқларда  “Хоразм вилояти Гурлан тумани Олға қишлоғи Совунчи маҳалласи Камолот кўчаси абгор аҳволда. Чиқиндихонадан фарқи йўқ, ёнғин хавфсизлиги йўлаги ҳам ўзбошимчалик билан тўсиб олинган”, - деган  хабар тарқалди.

         Ушбу  ҳолат туман ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Т.Эрназаров бошчилигида тегишли ташкилотлар билан биргаликда жойида ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф қилинди.

         Шунингдек, “Камолот” кўчасидаги атроф-муҳит тозалигига риоя қилмаган  фуқароларга нисбатан   маъмурий баённомалар тузилиб, жарималар қўлланилди. Айрим фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан тегишли ташкилотлардан рухсат олинмасдан қурилган қурилмаларни белгиланган тартибда бузиш чоралари кўрилмоқда.   Шу билан бирга хабарда кўрсатилган манзилда  ёнғин хавфсизлиги йўлаги мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.           

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 


Yanvar 09, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 776 marta